Ассалому алайкум, ҳурматли Депутатлар! Қадрли сессия иштирокчилари!

Сўзимни бошида шуни айтиб ўтмоқчиманки, Сиз каби жонкуяр депутатларимиз билан ҳамнафас ва маслакдош бўлиб тугаб бораётган жорий йилдаги сўнгги сессия йиғилишида иштирок этиб, биз бир жамоа бўлиб йил давомида туманимиз аҳолисини ҳаётий муҳим манфаат ва эхтиёжларини таъминлашга қаратилган бир қанча хайрли ишларни амалга оширдик.
Шу фурсатдан фойдаланиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг барча депутатларига йил давомида сессия ишида муносиб қатнашиб, кўрсатган фидойилик ва жонкуярликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

Ҳурматли депутатлар!

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ҳоким, унинг ўринбосари, прокуратура, адлия, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари раҳбарларининг тегишли Кенгашлар олдида ҳисобдорлиги қонунларда белгилаб қўйилган.

Энди рухсатларингиз билан, жорий йил якуни ва келгуси йилда туманда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий асосий кўрсаткичлар ва уларнинг натижаларига тўхталиб ўтсак.

  1. МУҲИМ СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР.
    Миришкор туманида умумий аҳоли сони 125,1 минг нафарни ташкил қилиб, 10 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилишади.
    Шундан:
  1. МУҲИМ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР.
    Миришкор туманида 2022 йил январь-ноябрь ойларида туманда рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1496 тани ташкил этади.
    Туманда 11 ойлик якуни билан асосий макроиктисодий кўрсаткичлар тўғрисида айтадиган бўлсам:
  1. ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА.
    Муҳтарам Президентимиз томонидан 2022 йилни мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили“ деб эълон қиларкан, юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятнинг бош мезонига айланишини таъкидлаганди.

Давлат раҳбарининг “Инсон қадри-улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак” деган сўзлари биз раҳбарларнинг олдимизга масъулиятли вазифани қўйди.
Шундан келиб чиқиб, Президент Фармонга кўра, 2022 йил 1-январдан ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича таъсис этилган туман ҳокими ёрдамчилари томонидан қуйидагилар амалга оширилди:
Миришкор тумани ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан 22 712 (100%) хонадонлар хатловдан ўтказилиб, 4 та тоифага ажратиб олинди, жумладан:
биринчи тоифа — даромади кам, бирок даромад топишга ҳаракат килаётган хонадонлар 7 фоиз (1599 та);
иккинчи тоифа — доимий даромадга эга, кўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 37,4 фоиз (8500 та);
учинчи тоифа — ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 3,7 фоиз (836 та);
тўртинчи тоифа — иктисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар
51,9 фоизни (11 777 та)ни ташкил этмоқда.
1422 нафар фуқароларнинг кооперация асосида ишлаш ҳоҳиши бор фуқаролар ишга жойлаштирилди.
1472 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 37 млрд 30 млн. сўмлик кредит олиш учун тавсияномалар берилиб, шундан 1333 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 33 млрд 600 млн.сўмлик кредит ажратилди. Ушбу кўрсаткич берилган тавсияномаларга нисбатан 95,5 фоизни ташкил этади.
Умумий майдони 735,8 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш мақсадида 1037 лотларга бўлиниб, аукционга қўйилди.
Шундан, аукцион натижасига кўра бугунги кунда 960 нафар фуқароларга 698 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.
Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга 1402 нафар фуқаролар йўналтирилиб, ўқув марказларида ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилди.
359 та юридик ва 1040 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
9221 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Шундан:

  1. ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ СОҲАСИДА.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-92-сонли қарори ижроси юзасидан тумандаги 40 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар етакчилари ўз иш фаолиятларини бошлашди.
    Ҳозирда ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиларига алоҳида хоналар ажратилиб берилди ва ҳар бир етакчига янги компютер жамланмалари, мебеллар ва планшетлар билан тўлиқ таъминланди.
    Туманда “Ёшлар баланси” электрон платформаси тўлиқ шакллантирилган бўлиб,
  1. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА.
    Миришкор туманида жами 40 та маҳалла фуқаролар йиғинида 10 328 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, давлат, ДХШ ва оилавий мактабгача таълим ташкилотларида хозирги кунда 3-7 ёшли болалардан 6975 нафари қамраб олинган бўлиб, қамров фоизи 67.5 %ни ташкил этмоқда.
    Хозирги кунда туманда жами 162 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, шундан:
    20 та давлат;
    13 та ДХШ;
    129 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Шу кунга қадар 14 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари капитал реконструкция қилинди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22-январдаги ПҚ-98-сонли қарорига асосан, Миришкор тумани Янгиобод МФЙ да жойлашган 6-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 3 млрд 296 млн. сўм маблағлар ҳисобидан реконструкция ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
    “Обод махалла” дастури асосида Вори МФЙда жойлашган 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида 3 млрд 745 млн сўмга тенг бўлган қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб, хозирда жиҳозлаш ишлари охирига етказилмоқда.
    Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 19 таси замонавий биноларда ва 1 таси мослаштирилган бинода жойлашган.
    Тумандаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 1-13-ДМТТларда жами 60 кв.м эски тахта дераза ромларини, замонавий АКФА ромларига алмаштирилди.
    Бундан ташқари махаллий бюджет маблағлари хисобидан 1,3,14 ва 17 сонли давлат боғчаларида жами 508,0 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
  2. ХАЛҚ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА.
    Миришкор туманида 2022-2023 ўқув йилида 41 та умумий ўрта талим ва 2 та Давлат ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд бўлган бўлиб, 2022- 2023 янги ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактаблари сони 1 тага, Давлат Ихтисослаштирилган мактаб 1 тага кўпайди.
    Тумандаги Баҳористон маҳалласида 41-умумий ўрта таълим мактаби, Истиқлол маҳалласида 42-умумий ўрта таълим мактаби ва Элобод маҳалласида 43-мактаб ташкил этилиб, мактаблар сони 43 тага етди.
    Ҳозирда туманимиздаги жами 43 та умумтаълим мактабларида 21 926 нафар ўқувчилар таълим–тарбия олишмоқда.
    Миришкор туманида 2020 йилда 1 та (40-мактаб), 2021 йилда 2 та 41-42-мактаблар), 2022 йилда 1 та (43-мактаб) янгидан ташкил этилди.
    Мактаблардаги ўқитувчиларнинг сифат таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021-2022 ўқув йилида бошида жумладан:
  1. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА
    Ҳурматли депутатлар!

Туманда аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жорий йилда 40 хонадонли 2 та барча қулайликларга эга бўлган уй-жойлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида танлаб олинган 2 та “Айзабод” ва “Вори” қишлоқларида бир қатор қурилиш ишлари амалга оширилди жумладан:

  1. ХУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ СОҲАСИДА.

Ҳудудий инвестиция дастури доираси жорий йил январ-декабр ойларида умумий қиймати 241 млрд. сўмлик 42 та лойиҳалар ишга тушиши натижасида 1410 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:
-Қишлоқ хўжалиги соҳасида 9 та умумий қиймати
30,3 млрд сўм, 78 та янги иш ўринлари яратилди
-Саноат йўналишида бўйича 17 та умумий қиймати
177 млрд сўм, 1247 та янги иш ўринлари яратилди
-Хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича 16 та умумий қиймати
23.7 млрд сўм 85 та янги иш ўринлари яратилди.

Мебелсозлик саноати, Озиқ-овқат саноати, Қурилиш материаллари саноати ҳамда текстил саноатида жуда катта ютуқларга эришдик, жуда катта узгаришлар юзберди десак муболаға бўлмайди.
Хусусан,
Гулистон ҚФЙ да жойлашган “The Best Agroxim Cluster” МЧЖ томонидан “ШОХ” бренди остида қиймати 27 млрд сўм бўлган йиллик 35 минг тонна қувватга эга ун маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 120 та иш ўринлари яратилди.
Помуқ шаҳарчасида эса “Original Cotton Mirishkor” МЧЖ томонидан қиймати 95,0 млрд сўм бўлган йиллик қуввати 5 минг тонна эга бўлган замонавий ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва 350 та янги иш ўринлари яратилди.
Хурматли депутатлар!
Барчангизни хабарингиз бор яқиндагина Миришкор МФЙ да жойлашган “Mirishkor tekstil group cluster” МЧЖ томонидан қиймати 24,4 млрд сўм бўлган “Само” бренди остида 500 та иш ўрнига эга бўлган тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини фойдаланишга топширдик ( Бу барчамизни ютуғимиз деб ўйлайман)
Олиб борилаётган ислохатлар ва янгиликларни самараси сифатида туманга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича туманда жами 10,2 млн. Ақш долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 166 % ни ташкил қилди.

  1. 2023 ЙИЛДА БАЖАРИЛАДИГАН УМУМИЙ ВАЗИФАЛАР.
    Ҳурматли депутатлар!
    Сессия қатнашчилари!

2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинган. Хусусан:

Миришкор туманини “драйвер” йўналишидан келиб чиқиб 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган саноат йўналишларига тегишли, жами лойиҳа қиймати 956 млрд сўмлик, йиллик қуввати 256,6 млрд сўмга эга 36 та янги саноат лойихалари ишга туширилиши натижасида 10 дан ортиқ янги маҳсулот турлари ишлаб чиқарилиб 1500 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан:
1 “Litai textile Overseas” МЧЖ томонидан “LITAI” бренди остида Пахтани қайта ишлаш заводи. Лойиҳанинг йиллик қуввати 25 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 45 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Яратиладиган ишчи ўрни 300та. Йиллик бюджетга тушум 2,5млрд сўм. Лойиҳа доирасида йилига 7,2млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга тушиши режалаштирилган.
Чигитни чуқур қайта ишлаш заводи (Ёғ ишлаб чиқариш)ни ташкил етиш лойиҳаси. Лойиҳанинг йиллик қуввати 12 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 41 млрд.сўм. Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Яратиладиган ишчи ўрни 200та. Йиллик бюджетга тушум 2 млрд сўм. Лойиҳа доирасида йилига 2,4млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга тушиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг 70 % қурилиш монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб Хитой давлатидан 85 % ускуналар олиб келинган.

  1. “Original Сotton Mirishkor” МЧЖ томонидан “ОСМ” бренди остида Пахтани қайта ишлаш заводи. Лойиҳанинг йиллик қуввати 25 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд.сўм. Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Яратиладиган ишчи ўрни 150 та. Йиллик бюджетга тушум 1,5 млрд сўм. Лойиҳа доирасида йилига 3,3 млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга тушиши режалаштирилган.
    Чигитни чуқур қайта ишлаш заводи (Ёғ ишлаб чиқариш)ни ташкил етиш лойиҳаси. Лойиҳанинг йиллик қуввати 8 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 5млрд.сўм Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа доирасида йилига 2 млрд сўм бюджетга тушум амалга оширилади. Лойиҳа доирасида йилига 2млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Яратиладиган ишчи ўрни 100 та. Ҳозирги кунда лойиҳа учун туман ҳудудидан 8 га ер ажратилган бўлиб қурилиш монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2023 йил 2-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган.
  2. “Mirishkor Ratex Textile” МЧЖ томонидан “РАТЕКС” бренди остида Ип калава ишлаб ишлаб чиқариш лойиҳаси.Лойиҳанинг йиллик қуввати 5 минг тонна.Лойиҳанинг умумий қиймати 8,0 млн.долл. Шундан ўз маблағи 3,0 млн.долл банк кредит 5,0 млн.долл яратиладиган ишчи ўрни 300 та. Лойиҳа доирасида йилига 1,4 млрд сўм бюджетга тушум амалга оширилади.
    Лойиҳа доирасида йилига 8 млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Ҳозирги кунда лойиҳанинг 80 % қурилиш монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб ускуналар олиб келиш учун Хитой давлати билан шартнома қилинган. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган.
  3. “Temur Hamkor Plast” МЧЖ томонидан “ТМП” бренди остида Томат ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси.Лойиҳанинг йиллик қуввати 3000 тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,0 млн. доллар. Шундан ўз маблағи 700 минг долл. банк кредити 1,3 млн АҚШ доллар. Яратиладиган ишчи ўрни 80 та. Лойиҳа доирасида йилига 1,3 млрд сўм бюджетга тушум амалга оширилади. Лойиҳа доирасида йилига 1,2 млн АҚШ доллар. маҳсулот экспорт қилинади.
    Ҳозирги кунда Қишлоқ қурилиш банк томонидан хорижий кредит линиялари орқали 500 минг долл маблағ ажратилган. Лойиҳанинг 85 % қурилиш монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб ускуналар олиб келиш учун туркия давлати билан шартнома қилинган. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган.
  4. “Миришкор текистил гроуп кластер” МЧЖ томонидан “САМО” бренди остида пахтани қайта ишлаш заводи. Лойиҳанинг йиллик қуввати 20 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 млрд.сўм. Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Яратиладиган ишчи ўрни 150 та. Йиллик бюджетга тушум 1.2 млрд сўм. Лойиҳа доирасида йилига 3.2 млн долл маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 2-чоракда ишга тушиши режалаштирилган.
    Чигитни чуқур қайта ишлаш заводи (Ёғ ишлаб чиқариш)ни ташкил етиш лойиҳаси. Лойиҳанинг йиллик қуввати 11 минг тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд.сўм. Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Яратиладиган ишчи ўрни 200 та. Йиллик бюджетга тушум 1.3 млрд сўм. Лойиҳа доирасида йилига 1.5 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 1-чоракда ишга тушиши режалаштирилган.
  5. “Жейнов Араби гиламлари” МЧЖ Жейнов араби гиламларини “ЖЕЗ” бренди остида йиллик қуввати 100 дона. Лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн сўм. Шундан ўз маблағи 200 млн сўм. банк кредити 300 млн сўм яратиладиган ишчи ўрни 15та. Лойиҳа доирасида йилига 20 млн сўм бюджетга тушум амалга оширилади. Лойиҳа доирасида йилига 0,5 млн АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинади.
  6. “The Best Agroxim Cluster” МЧЖ томонидан “ШОХ” бренди остида Макарон ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси. Лойиҳанинг йиллик қуввати 10 000 тонна. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,0 млн. доллар. Шундан ўз маблағи 700 минг доллар. банк кредити 0,7 млн АҚШ долллар. Яратиладиган ишчи ўрни 50 та. Лойиҳа доирасида йилига 1 млрд сўм бюджетга тушум амалга оширилади. Лойиҳа доирасида йилига 0,5 млн АҚШ долл. маҳсулот экспорт қилинади. Лойиҳа 2023 йил 3-чоракда ишга туширилиши режалаштирилган.
    Қурилиш-таъмирлаш соҳасида.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфиратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Миришкор туманининг 25 та маҳалласи 49,39 км қисми таъмирланади, 45,39 км асфальт бетон, 3 км цемент-бетон ва 1 км тошли йўлга ўтказилади, 2 та маҳалланинг электр энергиясини яхшиланади, 2 та маҳалланинг ичимлик сув ва 1 та маҳалланинг қабристони ободонлаштирилади.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида танлаб олинган 2 та Янги Миришкор ва Ободон қишлоқларида қуйидаги ишлар амалга оширилади. Жумладан:

Жумладан, 5 нафар жаҳон чемпиони, 2 нафар халқаро мусобақаларда 2-ўринни эгаллашган бўлса, 3 нафар ёшларимиз Осиё чемпиони бўлишган.
Осиё мусобақаларида 2 нафар ёш 2-ўринни ва 2 нафари 3-ўринни эгаллашди. 5 нафар ёшларимиз мамлакат чемпиони бўлишган бўлса, 7 нафари Ўзбекистон чемпионатларида 2-ўринни, 9 нафари 3-ўринни, 2 нафар Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган бўлса, Кубок мусобақаларида 1 нафари 2-ўринни, 8 нафари 3-ўринни эгаллашган.

Учинчи- Маҳаллада ишловчиларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайди, масъулияти ошди. Шу билан бирга одамларнинг ҳам маҳаллага муносабати ўзгарди. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Ҳар қандай масалада одамлар аввало маҳаллага боради, қувончу ташвиши маҳалла билан. Бу ерда ечим топмаган масала, муаммо кейин юқорига чиқади. Шунинг учун Миришкор туманидаги маҳалла биноларини таъмирлаш ва маъмурий бинолари билан таъминлаш мақсадида 2 та маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий биноси янгидан қурилди ва 13 та маҳалла бинолари капитал таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Ҳурматли депутатлар!
Барчамизга маълумки, жорий куз-қиш мавсумида кунлар кескин совуб, магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босими ҳам кескин пасайди. Натижада айрим иссиқлик станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми пасайди ва электр-энергия таъминотида чекловлар ва узилишлар кузатилмоқда.
Табиийки, мазкур масала барча рахбарларни ташвишга солиб, мухим вазифаларни бажаришга чорлайди.
Хусусан, куни кеча Миришкор туман ҳокимлигида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш мақсадида қуёш панелларинт ўрнатиш ишлари бошланди.
Натижада ҳокимликда электр таъминоти корхоналаридан олинаётган электр энергия истеъмоли 33 фоизга қисқариб, тежаб қолинган электр энергия чекка қишлоқларга етказиб берилади ва чекловлар маълум даражада қисқаради.
Шунингдек,“Агробанк” филиалида ҳам қуёш панеллари ўрнатилди.
Худди шунингдек, “Янги Жейнов” шаҳарчасида 3 км масофада 109 дона, Қурама маҳалласида 1 км масофада 40 дона, “Олтин бошоқ” МФЙда 1 км масофада 41 дона, “Вори” ҚФЙда 1 км масофада 21 дона ва “Айзабод” МФЙда 1 км масофада 21 дона қуёш панелларидан қувват олувчи тунги ёритгичлар ўрнатилди. Босқичма-босқич туман ташкилотларида муқобил энергиядан фойдаланиш йўлга қўйилади.
Ҳурматли Депутатлар,
Қадрли сессия иштирокчилари!

Бугун Сизлар билан бирга улуғ мақсадларни белгилаб, маррани баланд олмоқдамиз. Олдинда бизни улкан вазифалар, катта имкониятлар кутмоқда.
Бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин, барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз. Бундай эзгу ишларда бизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлади, деб ишонаман.

Сиз азизларни, яқинлашиб келаётган янги 2023 йил билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахт-саодат, файзу-барака тилаб қоламан!

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Миришкор туман ҳокими
Ш.Ч.Санаев
24 декабр 2022 йил